«экологик партия» тегли мақолалар


Экологик партия Дўстлик боғи юзасидан Тошкент ҳокимлигига депутатлик сўровини юборади
25 апрель 2024, 16:12

Экологик партия Дўстлик боғи юзасидан Тошкент ҳокимлигига депутатлик сўровини юборади

Тошкент ҳокимлиги Дўстлик боғидаги дарахт ва яшилликни сақлаб қолишлари, аттракционлар ўрнатилмаслиги ва боғни реконструкция қилиш лойиҳасини жамоатчиликка тақдимот қилишлари лозим, дея таъкидлади Экологик партия. Шу юзасидан партия ҳокимликка депутатлик сўровини юборишни маълум қилди.

Экопартия номзоди 2009 йилдан кейин туғилганларга сигарет сотишни тақиқлашни таклиф қилди
16 июн 2023, 16:01

Экопартия номзоди 2009 йилдан кейин туғилганларга сигарет сотишни тақиқлашни таклиф қилди

Экологик партиядан президентликка номзод Абдушукур Хамзаев 2030 йилдан бошлаб 2009 йилдан кейин туғилганларга ёшидан қатъи назар сигарет сотишни тақиқлашни таклиф қилди. Шунингдек, у 2030 йилдан ички ёнув двигателли автомобилларни сотиш ва импорт қилишни тақиқлаш тарафдорилигини таъкидлади.

«Яшил тараққиёт учун!» Абдушукур Хамзаевнинг сайловолди дастури
12 июн 2023, 17:40

«Яшил тараққиёт учун!» Абдушукур Хамзаевнинг сайловолди дастури

Экологик партиясидан президентликка номзод Абдушукур Хамзаев сайловолди дастурида 2030 йилдан бошлаб, 2009 йилдан кейин туғилганларга сигарет сотишни таъқиқлаш, чиқиндилардан энергия манбаи сифатида фойдаланиш, 100 ёшдан ошган дарахтларга табиий ёдгорлик мақомини бериш каби масалалар ўрин олган.

Абдушукур Хамзаев Экопартия раҳбари бўлди
19 декабр 2022, 17:05

Абдушукур Хамзаев Экопартия раҳбари бўлди

Абдушукур Хамзаев Экологик партиянинг Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси бўлди. Бунга қадар у партия раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

«Дўстлик» боғи яқинида қурилиш компанияси яна 6 туп дарахтни нобуд қилди
23 ноябр 2022, 11:45

«Дўстлик» боғи яқинида қурилиш компанияси яна 6 туп дарахтни нобуд қилди

Тошкентдаги «Дўстлик» боғи яқинида Vinera Tower компанияси қурилиш учун ҳудуддаги 6 туп дарахтни рухсатномасиз бошқа жойга кўчириб, уларни нобуд қилгани маълум бўлди. Бунда табиатга 218,3 млн сўм зарар етказилгани аниқланди. Компания олдин ҳам дарахт кесгани учун 430,5 млн сўм жарима тўлаган.

Дарахтлар атрофини бетонлаш давом этмоқда
5 декабр 2021, 14:47

Дарахтлар атрофини бетонлаш давом этмоқда

Жиззах вилоятининг Гагарин шаҳарчасида 75 туп дарахт атрофи бетонлаб чиқилди. Ушбу ҳолат танқидлар остида қолиб кетганидан сўнг улар атрофи бетондан тозаланди, бироқ бу янги саволларни келтириб чиқарди. Дарахтлар тубини асфальтлаш ва бетонлаш амалиёти узоқ йиллардан буён давом этиб келмоқда ва охири тугамайдиганга ўхшайди. Экопартия биргина жарима билан муаммо ҳал бўлмаслигини маълум қилди. Дарахтлар кейинроқ қайта ўтқазилди.

Нарзулло Обломуродов президентлик сайловларида овоз берди
24 октябр 2021, 10:04

Нарзулло Обломуродов президентлик сайловларида овоз берди

Экология партиясидан президентликка номзод Нарзулло Обломуродов Тошкент шаҳридаги сайлов участкасида овоз берди.

«Бизда ситиларга ружу қўйилиб, соғлиқ учун фойдали манбалардан воз кечилмоқда» — «Адолат» номзоди
21 сентябрь 2021, 17:47

«Бизда ситиларга ружу қўйилиб, соғлиқ учун фойдали манбалардан воз кечилмоқда» — «Адолат» номзоди

«Адолат» партиясидан президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов шаҳарларда «сити» қуришга ружу қўйилганлигини танқид қилди. Партия раҳбари ҳаводаги чангга қарши курашишда фойда бериши мумкин бўлган сунъий кўллар республикада бирин-кетин йўқ қилинаётганлигини таассуф билан қайд этган.

МСК Алишер Қодиров ва Нарзулла Обломурадовни президентликка номзод сифатида рўйхатга олди
11 сентябрь 2021, 17:06

МСК Алишер Қодиров ва Нарзулла Обломурадовни президентликка номзод сифатида рўйхатга олди

Шанба куни МСК Миллий тикланиш партиясидан Алишер Қодировни ҳамда Экологик партиядан Нарзулла Обломурадовни президентликка номзод сифатида рўйхатга олди. МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоровнинг сўзларига кўра, уларга гувоҳномалар тез кунларда топширилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг